

Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, Ла Лига чемпиони 28 ёшли аргентиналик футболчи билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда, чунки "шпорлар" 2025/26 йилги мавсум АПЛда омон қолиш учун курашмоқда, аммо инглиз клуби сўраган 60 миллион еврони тўлашга тайёр эмас.
Ромеро "Тоттенхэм"да 2022 йилнинг августидан бери ўйнаб келмоқда ва унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. У билан битим 2025 йилнинг августида узайтирилганди.
Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 32 ўйинда 6 та тўп киритди ва 3 та голли пас узатди.



