"Барселона" собиқ директори: "Роналду энди ўзини Месси билан солиштиришга журъат эта олмайди"

Iskandarov Abdulaziz
7 окт 2026, 09:47
"Барселона"нинг собиқ директори Тони Фрейша Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги вазият юзасидан қилган баёнотига муносабат билдирди.

“Криштиану Роналдунинг ўзини Марадона ва Пеле билан солиштириши икки нарсани англатади: биринчидан, у футбол тарихидаги ўз ўрнини билмайди, иккинчидан, ҳеч бўлмаганда энди ўзини Месси билан солиштиришга журъат эта олмайди”, – деб ёзди Фрейша ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли футболчи Миллатлар лигаси доирасида 27 сентябрь куни Норвегияга қарши кечган ўйинда бош мураббий Жорже Жезуш уни майдонга туширмасликка қарор қилганидан сўнг терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

Роналду бу вазиятни қуйидагича изоҳлаганди: “Жезуш мендан Норвегияга қарши баҳсда 30 дақиқа ҳаракат қилишни сўради – ўша куни майдонга тушмасам керак, деб ўйлагандим, лекин рози бўлдим. Мен қизғин машқ қилдим, бироқ мени майдонга туширишмади. Мураббий ўз ваъдасини бузди”.

Шунингдек, ҳужумчи Норвегия билан ўйиндан сўнг Жезуш билан навбатдаги учрашув олдидан унинг чиқиш режасини келишиб олгани, бироқ мураббий "иккинчи маротаба ҳам сўзида турмаганини айтди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›