

"Мавсум охирида буни хотиржам муҳокама қиламиз. Унга бунга шошилишнинг ҳожати йўқ. У ўзига нисбатан жуда ҳалол ва ўта профессионал. Мен унинг шартномасини узайтиришга лойиқ, деб ўйлайман, лекин у аввал мавсум якунлари бўйича вазиятни баҳолаб, кейин қарор қабул қилишни афзал кўрмоқда. Агар яна бир йил қўшсак, бу унинг учун аллақачон кафолатланган бўлади. Менга шундай туюляптики, у узоқ муддатли шартнома бўлса, кимдадир бўшашиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди", — деб фикр билдирди Каталония клуби президенти.
Ҳозирда "Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалини 73 очко билан бошқармоқда. Флик каталон клубини 2024 йилдан бери бошқармоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача тузилган.



