

Инсайдер Экрем Конурнинг сўзларига кўра, "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Бавария" аллақачон 19 ёшли ҳимоячи Жош Ачимпонг атрофидагилар билан тўғридан-тўғри алоқага киришган.
Европа элитасининг қизиқиши футболчи умидсизланиб бораётгани туфайли ошмоқда. Ачимпонг “кўклар”нинг асосий таркибида доимий ўйин вақти йўқлигидан норози ва бу ёзда бошқа клубга ўтишни жиддий кўриб чиқмоқда.
Ҳимоячининг "Челси" билан шартномаси 2029 йилгача амал қилишига қарамай, унинг атрофидагилар аниқ айтишди: Жош Чемпионлар Лигаси грандлари таклифлар билан чиққанда захира ўриндиғида ўтириш ниятида эмас.
Бу мавсумда инглиз футболчиси барча мусобақаларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Transfermarkt уни 25 млн еврога баҳоланмоқда.



