"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда

Alisher Ostonov
11 окт 2025, 23:16
"Барселона" "Нант"нинг 17 ёшли марказий ҳимоячиси Тайлел Татига қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, каталонияликларга АПЛ клубларидан рақобат бўлиши мумкин. Татининг меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Ҳимоячининг тахминий нархи 6 млн еврони ташкил этади (Transfermarkt маълумотлари).

Тайлер Тати жорий мавсум "Нант" сафида 6 та ўйин ўтказди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: sport.es