"Барса" Альварес трансферини охирига етказишига ишонмоқда. Ҳужумчи "Атлетико" машғулотларини бойкот қилишни бошлаши мумкин

Aslanov Jasurbek
22 июл 2026, 19:47
"Барса" Хулиан Альварес трансферини охирига етказа олишига ишонмоқда, деб хабар беради Marca.

Клубда ҳисоблашларича, босим ўтказиш ва кутиш бўйича танланган тактика "Атлетико" ҳужумчини сотишдан бош тортганига қарамай, яқин орада натижа беради. "Барса" раҳбарияти фуболчининг ўзи томонидан кўрсатиладиган босим ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин деб ҳисоблайди. Манбага кўра, Альварес 10 август куни жамоанинг биринчи машғулотига келмаслик имкониятини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. Аргентиналикнинг "Барселона"га ўтиш истагидан ташқари, 100 миллион евролик таклифнинг вақти чеклангани ҳам клуб томонидан босим воситаси сифатида ишлатилмоқда. "Барселона"да вақт ўтиши билан "Атлетико" барибир ён беришига ишончи комил. Мадрид клуби ҳамон қатъий позицияни эгаллаб турибди ва ўйинчини сотишдан бош тортмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca