

Ўтган мавсумни Озарбайжоннинг "Кешла" клубида ўтказган Баҳодир Насимов айни пайтда "Навбаҳор" клуби сафида машғулот ўтказмоқда. "Лочинлар" Туркиядаги йиғинни якунлаб қайтгач Насимов билан 1 йиллик шартнома тузишади.
Аслида футболчининг "Кешла" билан ёзгача шартномаси бор эди. Аммо икки томон келишган ҳолда уни бекор қилишди.




