Азиз Ғаниев фаолиятини БААнинг "Банияс" клубида давом эттиради

Оқил Абдубарноев
6 сен 2026, 21:03
Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Томонлар ўртасидаги келишув жараёни клуб бошқарув кенгаши аъзоси Аҳмад Ал Жабрий иштирокида бўлиб ўтди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи БАА Про лигасида етарли тажрибага эга бўлиб, бунга қадар "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда "Ал Батаеҳ" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Қайд этиш жоизки, "Банияс" жамоаси ўзбекистонлик мухлислар учун бегона эмас. Бунга қадар ушбу клуб таркибида яна икки нафар ҳамюртимиз – Отабек Шукуров ва Акмал Мозговой ҳам фаолият олиб борган.

photo_2026-09-06_21-01-38 (4).jpgphoto_2026-09-06_21-01-38 (3).jpgphoto_2026-09-06_21-01-38 (2).jpg

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Банияс" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›