Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 22:19
Бугун, 18 ноябрь куни "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино янги клуби базасига етиб келди ва расман ўз вазифаларини бажаришга киришди.

"Қизил иблислар" мутахассиснинг тайинлангани ҳақида 13 ноябрь, жума куни эълон қилишган эди.

Почеттино "Манчестер Юнайтед"га 2024 йилдан буён бошқариб келган АҚШ терма жамоасидан кўчиб ўтди. Ноябрь ойидаги халқаро танаффусда америкаликлар ушбу мураббий қўл остида сўнгги икки учрашувни ўтказиб, КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси чорак финалида Гаити устидан иккита ғалабага (6:0 ва 2:0) эришишди.

Айни дамда "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 10 та беллашувдан сўнг саккиз очко мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›