БАА Про лигаси. "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" иштирокидаги ўйинларда дуранг, ҳамюртларимиз баҳсларда тўлиқ ҳаракат қилишди

10 май 2026, 22:55
Бироздан сўнг БАА 25-тур доирасидаги "Бани Яс" — "Шабаб Ал Аҳли" ва "Ал Батаэҳ" — "Шаржа" ўйини бошланади.

“Бани Яс” ўз майдонида “Шабаб Ал Аҳли” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди.

“Ал Батаэҳ” ва “Шаржа” ўртасидаги ўйин эса нурсиз дуранг билан якунланди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик хавбек Азиз Ғаниев тўлиқ ҳаракат қилди.

“Бани Яс” БАА турнир жадвалида 25 ўйиндан сўнг 27 очко билан саккизинчи, “Ал Батаэҳ” эса 20 очко билан ўн учинчи ўринда бормоқда.

688573037_18587678416028789_3398143817216940775_n.jpg

2026-05-10 22.54.56.jpg


Манба: championat.asia