Азамат Исроилов ва Сардор Қобулжонов мавсумни "Бухоро" сафида ўтказади
Narzulla Saydullayev
12 фев 2019
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Бухоро" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Ўтган мавсум АГМК жамоасида ўйнаган Азамат Исроилов "Бухоро" машғулотларига келиб қўшилди. Азамат Исроилов ҳамда дарвозабон Сардор Қобулжонов янги мавсумни "Бухоро" сафида ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.