

18 сентябрь куни Қўчқор-ота шаҳрининг “Нефтчи” клуби Қирғизистон кубоги финалида “Алга”га қарши майдонга тушди. Асосий вақтда дарвозаларга тўп киритилмади. Пенальтилар сериясида эса 4:2 ҳисобида “Нефтчи” жамоаси ғалаба қозонди ва кубокни қўлга киритди.
Мазкур учрашувда ҳимоячи Азамат Абдуллаев ва ҳужумчи Отабек Ҳайдаров майдонда тўп тепди ва жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Эслатиб ўтамиз, Азамат Абдуллаев 2019 йилда ҳам “Нефтчи” билан мамлакат кубогини қўлга киритганди.





