Австралия U-20 устози: "Қолган иккита учрашувда ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқа оламиз"

Sherzod Nurmatov
2 мар 2023
Австралия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Трэвор Морган Вьетнам U-20 билан учрашувдан сўнг (0:1) фикрларини билдирди.

"Бугун ўзимиз хоҳлагандек ўйнай олмадик. Вьетнам жамоаси яхши ҳаракат қилди. Бугунги ўйинмиз мени ранжитди", – деди австралияликлар устози.

- Жамоангиз ўйинни яхши бошлади, лекин голдан сўнг жамоа ўз ўйинини ёқотиб қўйгандек кўринди, шу ҳолатга изоҳ берсангиз...

- Биринчи навбатда, вьетнамлик ўйинчилар ўз вазиятидан фойдалана олишди ва гол уришди. Биз эса голдан сўнг ўзимизга кела олмадик, кейинги учрашувларда яхшироқ харакат қиламиз.

- Бугунги мағлубият сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Вьетнам жамоаси биздан фарқли ўлароқ яхши учрашув ўтказди. Бизда хавфли вазиятларни голга айлантириш оқсади. Бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз ва қолган учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Кейинги учрашув Эрон терма жамоаси билан кечади. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Эрон кучли рақиб, бугун футболчилар дам олишади ва ертадан бошлаб Эрон ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Ўйин осон ўтмаслиги аниқ, лекин бизга ғалаба зарур.

- Вьетнамга қарши баҳсдан сўнг Австралия терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Агар қолган иккита учрашувда ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқа оламиз. Ҳали ҳеч нима йўқотилмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia