АПЛ. "Астон Вилла" 90+4 дақиқада, "Ливерпуль" эса 90+11 дақиқада гол уриб, ғалабага эришди

19 апр 2026, 20:00
АПЛ 33-тур доирасидаги "Астон Вилла" — "Сандерленд" ва "Эвертон" — "Ливерпуль" ўйинлари бўлиб ўтди.

“Астон Вилла” ўз майдонида “Сандерленд”ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди. Ҳисоб 4:3 билан якунланди. Ҳал қилувчи гол 90+3 дақиқада Тэмми Абрахам томонидан урилди. “Астон Вилла” МЮ билан бир хил очко (58) жамғарган ҳолда тўртинчи ўринда (МЮ — учинчи ўринда) бормоқда.

“Эвертон” ва “Ливерпуль” ўртасидаги ўйинда эса 1:2 ҳисоби қайд этилди. 29-дақиқада Муҳаммад Салоҳнинг урган голига 54 дақиқада мезбонлар футболчиси Бето жавоб қайтарди. 90+11 дақиқада Виржил ван Дейк “қизиллар”га ғалаба тақдим этган голга муаллифлик қилди. “Ливерпуль” 55 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи, “Эвертон” эса 47 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championatasia