"Астон Вилла" аргентиналик хавбекни сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ҳам даъвогар

Sherzod Nurmatov
15 апр 2024
Футболчи АПЛдаги жамоасини ўзгартириши мумкин.

Аргентиналик ярим ҳимоячи Жованни Ло Чельсо ўйин вақти камлиги туфайли "Тоттенхэм"ни тарк этмоқчи.

"Астон Вилла"нинг 28 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиши аргентиналик футболчининг "Барселона"га ўтиш истагига зид келади, дея хабар берди "Estadio Deportivo". “Астон Вилла” директори Мончи Ло Чельсони сафига қўшиб олиш истагини билдирган бўлса-да, футболчи Каталония клубига ўтишга мойил.

Ло Чельсони сотиб олмоқчи бўлган ҳар қандай клуб унга муҳим етарлича ўйин амалиётини кафолатлаши керак.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Estadio Deportivo