

Рақиблар бир-бирларининг дарвозасини ишғол қила олишмади ва очколарни бўлишиб олишди.
Унаи Эмери жамоасининг янги АПЛ мавсуми стартидаги голсиз ва ғалабасиз серияси давом этмоқда: бирмингемликлар жамғарилган 1 очко билан турнир жадвалида камтарона 17-ўринни эгаллаб туришибди.
Шу билан бирга, "Астон Вилла" кетма-кет икки мавсум давомида чемпионатнинг дастлабки учта ўйинида гол ура олмаган Англия олий дивизиони тарихидаги иккинчи жамоага айланиб, тарихий антирекордни такрорлади. Аввалроқ бундай салбий кўрсаткич фақат "Ипсвич Таун"да 1969/70 ва 1970/71 йилги мавсумларда қайд этилган эди, деб хабар беради Squawka.



