

Аввало, “Янгиер” клубини ғалаба билан табриклайман. Биз ҳам беллашувга тайёргарлик кўргандик. Афсуски, ҳар бир баҳс биз учун қийин кечмоқда. Айниқса, ҳужум чизиғимизда муаммо бор. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.
- Давралар оралиғида бир қатор футболчилар тарк этди. Уларни жамоада сақлаб қолишнинг имкони бўлмадими?
- Афсуски йўқ. Уларга биздан кўра, яхши жамоалардан таклиф бўлди. Натижада, йўқотишларга дуч келдик. Лекин янги келганлар ҳам “Зомин”га ёрдам беришига ишонаман.
- Клубда молиявий ҳолат яхши эмас. Ортда қолган вақт давомида клубга ҳомий топилдими?
- Ҳозирча топилганича йўқ. Лекин биз вазият ўзгаришини кутмоқдамиз. Раҳбарият яхши бўлишига ваъда берган. Футболчиларга ойлик маошларини бериб турсак, натижаларимиз ҳам ўзгаришига ишонаман. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.



