

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Асилбек Алиев Италияга қарши Жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувида қизил карточка олди. Рақибнинг провокацияси қурбони бўлган футболчи майдонни тарк этаётганда бош мураббий Ислом Исмоилов унга жуда қаттиқ танбеҳ берди. Асилбек ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида барчаси учун узр сўради.
"Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман. Илтимос, мени тушуниш ва кечиришга ҳаракат қилинг", -деб ёзади Асилбек Алиев.




