

“2025 йилги Осиё кубоги нафақат минтақавий мусобақа, балки Осиё футболининг келажакдаги юлдузларини кашф қилиш учун ажойиб майдон бўлиб хизмат қилди.
Ёш футболчилар мусобақада ўз жамоаларининг муваффақиятли натижага эришиши ва ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олиши йўлида ўзларини барча жиҳатдан намоён эта олдилар.
Асилбек Алиев (Ўзбекистон): Ушбу ёш иқтидор Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлида энг асосий футболчилардан бири бўлиб, ҳужум чизиғини ишонч ва совуққонлик билан бошқарди. Мусобақанинг дастлабки тўрт учрашувида у бешта гол урди ҳамда ажойиб ҳужумчилик маҳорати билан ажралиб турди. Алиев якунда мусобақа тўпурари, шунингдек, Марказий Осиё футболининг энг ёрқин келажак юлдузи сифатида катта эътирофга сазовор бўлди”, - дейилади хабарда.



