UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак" Янгиликлар

Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак"

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг Championat.asia сайтига интервью берди.

– "Бунёдкор" илк турда етакчилардан ҳисобланган ОКМКни мағлуб этишни уддалганди. "Динамо"га қарши ўйиндаги мағлубиятга нима сабаб бўлди?

– Футболда ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. "Динамо" оддий жамоа эмас, улар кучли ва тактик жиҳатдан шаклланган. Ўз хатоларимиз ҳам натижага таъсир ўтказди деб ўйлайман.

– Рақибнинг қайси жиҳатларини эътироф эта оласиз?

– "Динамо"нинг нималар қила олиши кутилганди. Улар прессингда яхши ишлашди. Биз ҳам биринчи бўлимда ўйинимизни яхши тарафга ўзгартира олмадик, аммо танаффусдан кейин ўзимизни ўнглаб олдик. 

– Жамоага янги қўшилган футболчиларнинг мослашиши, улар билан ўзаро тушуниш қандай кечмоқда?

– Янги футболчилар мослашиши қийин эмас, ҳаммаси яхши.

– Мавсум аввалида "Бунёдкор" бош ҳомийсининг клубни молиялаштиришни тўхтатгани ҳақида эшитдик. Бу жамоанинг мақсадига таъсир қилмайдими?

– Бу муаммони биз ҳам билардик. Ростини айтсам, ҳаммамиз профессионалмиз ва ўзимиз учун ишлаймиз. Пул бугун йўқ бўлса, эртага бўлиши мумкин. Ёки аксинча. Муҳими, ўйинни йўқотиб қўймаслик керак. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак. Молиявий муаммолар инсонга таъсир ўтказади, лекин бу биринчи даражали масала эмас.

– "Бунёдкор" кейинги ўйинни "Сурхон"га қарши ўтказади. Термизликларнинг дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учраганини инобатга олсак, пойтахтликлар учун бўлажак учрашув нисбатан енгилроқ ўтадими?

– Енгиллик деб бўлмайди. Чунки Суперлигадаги ҳар бир жамоа яхши даражада. Ҳар бир жамоага қарши яхши тайёргарлик бўлиши керак ва ҳар бир учрашув қийин ўтади.


Мавзуга оид:

Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"

Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”

Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 мар 23:16:16
Baxtigali Adilov
Пул олмаса,ота онаси,бола чакаси юзига кандай карайди,киссасида пул болмаса кандай юради
   
07 мар 21:42:24
Азим Исмаилов
Abdurashidxon Mamarasulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Moliyalash to‘xtasa nimani xisobiga yashedi bu klublar
Молиялаш тухтаб булган булар карзга ишлаяпти еки футбол уйнаяпти
   
07 мар 20:57:06
Бахтиёр ,
STENLESS..R фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Угил бола гапни айтибди барибир шу пулни олишади Сурхон Динамо уйинчиладек нолимасдан зрта индин Бошка жамоалар хам шу куйга тушиши мумкин
Сиз 4 ой текин ишлайсизми? Бола чақа йӯқми сизда?
   
07 мар 20:53:38
Abdurashidxon Mamarasulov
Moliyalash to‘xtasa nimani xisobiga yashedi bu klublar
   
07 мар 20:16:16
STENLESS..R
Угил бола гапни айтибди барибир шу пулни олишади Сурхон Динамо уйинчиладек нолимасдан зрта индин Бошка жамоалар хам шу куйга тушиши мумкин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика