Артур Парванов: “Ғалаба қозонишимиз шарт”
19 авг 2016 16:08
Янгиликлар
Артур Парванов: “Ғалаба қозонишимиз шарт”
Навбатдаги турда “Навбаҳор” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан баҳс олиб боради.
Ўтган турда Жиззахда “Сўғдиёна”га имкониятни бой берган наманганликларни бу сафар фақат ғалаба қониқтиради. Намангандаги учрашув олдидан “Навбаҳор” посбони Артур Парванов ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Натижаларимизга қараб баҳо берадиган бўлсак, ҳар бир турда жамоамизни фақат ғалаба сари майдонга тушишга ундамоқда. Ўз майдонимизда фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Бу сафар мухлисларимиз ва мураббийларимизни уялтирмаслигимиз лозим. Улар бизга ишонишмоқда. Ишончни эса ютуқ орқали оқлашимиз мумкин. Учрашувдан олдин жамоанинг кайфияти чин маънода жанговор. Машғулотлар давомида олдинги ҳимоядаги хатолар устида ишламоқдамиз.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар