"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи
22 май 2025 11:48
Янгиликлар
"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи
"Ньюкасл Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс "Ал Иттиҳод"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади бўлиб турибди.
ESPN хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби раҳбарияти бразилиялик учун 120 млн евро тўлашга тайёр.

Футболчининг агенти Алексис Малавольта ўтган ҳафта Саудия Арабистонига ташриф буюрди ва у ерда "Ал Иттиҳод" вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Қайд этилишича, "Ал Ҳилол" ҳам Гимараэсга қизиқиш билдирмоқда, агар улар "Манчестер Юнайтед"дан Бруну Фернандешни қўлга кирита олмаса, уни муқобил сифатида кўрмоқда.
26 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "Ньюкасл" сафида 46 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар