Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди

Mirjalol Normatov
18 дек 2025
Марокаш термаси Араб Кубоги финалида Иордания термасини қийинчилик билан мағлуб этди.

Учрашувда Африка қитъаси вакиллари биринчи бўлиб гол урганди. Иккинчи бўлимда иорданияликлар икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, олдинга ўтиб олди. Бироқ Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ бунга кўнмади ва 87-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда эса ғалаба голини урди.

Шу тариқа Марокаш 2025 йилги Араб Кубоги соҳибига айланди ва ўз тарихида иккинчи марта бу номга сазовор бўлди.

18 дек 2025, 21:00
Jordan — Morocco
2 – 3
Қўш. таймдан сўнг






Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia