

40 ёшли ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 658 ўйинда майдонга тушиб, рекорд натижа қайд этган.
У “Манчестер Сити” билан 2 марта Англия чемпиони бўлган, шундан сўнг “Ливерпуль” сафида АПЛ ва Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Ярим ҳимоячи охирги 3 мавсумни “Брайтон”да ўтказди. Бунга қадар “Лидс”, “Ньюкасл” ва “Астон Вилла”да ҳам ўйнаган.
Милнер Англия терма жамоаси либосида 61 ўйинда қатнашиб, ЖЧ ва Европа чемпионатида 2 мартадан қатнашган.



