UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Карикатура: "Атлетико" кутилмаганда "Лейпциг"га мағлуб бўлди  0 18:17Хендерсон - "Ливерпуль"нинг 2019/20 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси  1 18:10Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Бунёдкор". Асосий таркиблар маълум  5 18:01Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»!  29 17:55"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью)  24 17:32К-лига. Достон Турсуновнинг 90+4 дақиқада урган голи "Сеонгнам"га қарши ўйинда "Бусан И'Парк"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 17:25"19 август куни ФИФА белгилаган муддат тугайди. "Навбаҳор" 250 минг АҚШ доллари билан ишни ёпиши мумкин" - SILA юристи Михаил Прокопец билан суҳбат  24 17:03Виллиан: "Мен "Арсенал"га совринлар қўлга киритиш учун келдим"  9 16:40Карикатура: Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп "Атлетико" ҳимоячиси Савичга тегиб Облак дарвозасидан жой олди ва "Лейпциг" кейинги босқичга чиқди  5 16:33“Челси” ва “Арсенал”да ўйнаган 30 футболчи, Виллиан навбатдагиси  9 16:28Olamsport: Отабек Умаров ММА ва триатлон федерацияларидан кетди ва бошқа хабарлар  0 16:19"Бухоро" - "Бунёдкор". Алишер Рустамов, Александр Хомяков, Николай Минчев, Ҳасан Рўзиев, Марат Мифтахутдинов ва бошқалар техник зонага қўйилмайди  7 15:53"Ман Сити" Кулибали учун 63 миллион евро таклиф қилди  7 15:16Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти"  16 15:13Трент АПЛнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди  6

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон"ни ютишга кучи етмади ва 3-ўринга кўтарила олмади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон"ни ютишга кучи етмади ва 3-ўринга кўтарила олмади

АПЛнинг 35-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Саутгемптон 2:2

Голлар: 0:1 – 12 Армстронг, 1:1 – 20 Рэшфорд, 2:1 – 23 Марсьяль, 2:2 - 90+6 Смоллбоун.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу (Уильямс, 75), Магуайр, Линделеф, Погба (Фред, 63), Бруну Фернандеш (Мактомини, 84), Матич, Марсьяль, Гринвуд (Жеймс, 84), Рэшфорд.

Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Беднарек, Уокер-Питерс, Бертран, Ромеу (Обафеми, 87), Армстронг (Смоллбоун, 70), Уорд-Проуз, Редмонд, Адамс (Лонг, 64), Ингз.

Огоҳлантириш: Уорд-Проуз (44), Стивенс (53), Уокер-Питерс (56).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 20', Антони Марсьяль - 23'

Премьер-лига . 35-тур

14/07/2020, 00:00

2
:
2
Тугади

Саутгемптон

Стюарт Армстронг - 12', Майкл Обафеми - 90'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
20'  Маркус Рэшфорд
20'  Антони Марсьяль
23'  Антони Марсьяль
23'  Бруну Фернандеш
63'  Поль Погба (Фред)
75'  Люк Шоу (Брэндон Уильямс)
84'  Мэйсон Гринвуд (Дэниел Джеймс)
84'  Бруну Фернандеш (Скотт Мактоминей)
90'  Аарон Уан-Биссака
12'  Стюарт Армстронг
12'  Натан Редмонд
44'  Джеймс Уорд-Проуз
53'  Джек Стивенс
56'  Кайл Уокер-Питерс
64'  Че Адамс (Шейн Лонг)
70'  Стюарт Армстронг (Уильям Смоллбоун)
87'  Ориоль Ромеу (Майкл Обафеми)
90'  Майкл Обафеми
90'  Ян Беднарек

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Бугун ғалаба қозониши кутилган МЮ 3-ўрин учун кўтарила олмади.

90+9. Энди қийин. Ўйин деярли тугади. МЮнинг кучи бугун етмади "Сотон"га.

90+7. МЮ жонажон 5-поғонасига қайтди.

90+6. ГООООООЛЛЛ!! Ниҳоят, "Саутгемптон" 45 дақиқалик босим гол билан тугади. Смоллбоун ҳисобни тенглаштирди!

90+4. "Сотон"нинг босими давом этмоқда.

90+3. 3 дақиқалик ёрдамдан сўнг ниҳоят ёш Уильямс ўрнидан турди. Ажойиб!

5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ухх!! Уильямс ҳамда Уолкер-Питерс бошлари тўқнашиб кетди. Хавфли ҳолат бу. Уильямснинг боши қон бўлиб кетди. Шифокорлар футболчининг юзини ёпиб олишди. Кўрмаганимиз маъқул.

86. ЗАРБААААААААА!!! Редмонддан супер зарба, Де Хеадан супер сейв! Дахшат вазият!

83. Иккинчи бўлим асосан МЮ ярим майдонида ўтяпти.

80. ЭХХХ!! Марсьяль бир рақибини чиройли тарзда алдаб ўтиб, ноаниқ зарба йўллади. Чиройли гол бўларди.

79. Иккинчи бўлим жуда зерикарли бўлмоқда. Гап шундаки, МЮ рақибини назорат қилмоқда. Рақиб эса тезлаша олмаяпти.

74. УХХХХХ!! Линдельоф ҳисоб тенглашишига йўл қўймади. У Ингз томонидан қанотдан узатилган тўпни қайтариб юборди. Акс ҳолда Редмонд бўш дарвозага гол урарди. 

73. Негадир Шоу оқсоқланиб юрибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уильямс майдонга тушишга тайёрланмоқда. Шоу захирага олинади.

68. Гол бўлди деб ўйлагандим. Марсьялнинг пасидан кейин Рэшфорд 2 метрдан кучли зарба йўллаганди, дарвозабондан супер сейв!

67. Иккинчи бўлимда бирорта аниқ зарба йўлланмади. Ростдан ҳам иккинчи бўлимда секин ўйнашяпти жамоалар. 

63. Кутилмаган юриш. Погбанинг ўрнини Фред эгаллади. Франциялик футболчи сунъий қарсаклар остида майдонни тарк этди.

61. Погбанинг узун паси Гринвуддан ўтиб кетди ва Беднарек оддий жойда тўпни аутга чиқариб юборди ва шерикларидан танбеҳ эшитди.

56. ЗАРБАААААААААААА!!! Рэшфорднинг узоқ масофадан йўллаган, кутилмаган йўллаган зарбаси бироззз ноаниқ кетди. Ухххх!!

52. УХХХХ!! Ингз МЮ жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Магуайр тўпни қайтариб юборди.

49. ЗАРБАААААА!!! Редмонд чап қанотда Уан-Биссака дарвозани ёпишга улгурди. Натаннинг зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

- Демак, "Олд Траффорд"га қайтамиз. Футболчилар ҳам майдонга тушиб келишмоқда.

Биринчи бўлим якунланди. МЮнинг ҳужумкор триосидан икки футболчи гол урган қизиқарли тайм якунланди. Қизиғи Брунудан яна ассист.

45+2. Редмонд яхши вазиятда тўпни шеригига узатди. Линдельоф тўпни қайтарди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Бугун Брунуни тўхтатиш қийин бўляпти. Уорд-Проус уни ушлаб тўхтатгани учун сариқ олди.

41. МЮ чиройли ҳужум ташкил қилаётганди. Рэшфорднинг узатган тўпини Бруну ва Марсьяль бир-бирига ишониб, тўхтата олишмади.

37. МЮ бир темпни ошириб икки гол уриб олди ва энди рақибини кутяпти. Сўнгги пайтларда МЮдан шундай ақлли ўйин кўряпмиз.

34. Ферги бобони кўрсатишди. Куляптими, қандай реакция қиляпти, билмаяпмиз. Ниқоб тақиб олган)

33. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Марсьялнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Бу ерда Рэшфорд очиқ турганди.

28. ЗАРБАААААААА!! Погбанинг чиройли ва кучли зарбасини МакКарти қайтарди!

26. Қайд этиш керак, манкунианликлар онлайн турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

23. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандешнинг пасидан кейин Марсьяль икки рақибини алдаб ўтиб, супер гол урди. Кутгандик)
20. ГООООООООЛЛЛЛ!!! Погбанинг супер пасидан кейин Марсьяль тўпни тўхтатиб, Рэшфордга оширди. Маркусдан яна бир гол. Кутилганидек, МЮ голга тезкор жавоб қайтарди.

19. УХХХХ! Погба яна бир бор хатога йўл қўйди. Унинг хатосидан кейин Ингз Де Хеа билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин бўлганди. Линдельоф вазиятни бартараф этди.

16. ГОЛ! ЙЎҚ! Рэшфорд оффсайдда қолиб кетган экан.

12. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Погбанинг хатосидан кейин Армстронг ҳисобни очди!

11. Армстронгнинг "стронг" зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

10. УХХХХХ!!! Уорд-Прауснинг хатосидан кейин Марсьяль рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди. Алекс МакКартидан супер сейв!

5. Ҳозирча ўйинда ташаббус бирор жамоа қўлида эмас. Шунчаки "разведка" бўляпти.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилмоқда.

- Қайд этиш керак, бугунги ғалаба манкунианликларни 5-ўриндан бирданига 3-ўринга кўтариб юборади. Кеча ва ўтган куни "Челси" ҳамда "Лестер" йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

- Демак, икки жамоа футболчилари ҳам учрашувни бошлаш учун "Олд Траффорд"га чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни "Орзулар театри"га қаратамиз. Бугун бўлиб ўтадиган учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+17   
14 июл 02:09:26
Rasul Naviyev
Newcastle United фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E Myu 3:0 ga yutqizmadi prosta durang uynadi yana kuchli uynab chelsi nima qildi kuladigan uyin qilgandida uzi ham yana bir kulsa arziydi chelsini ustidan
Fudbolni tushungan odam Chelsini ustidan kulmidi akademyami bollari kopi tajribasiz ammo patentsiali bor murabbi va 1 yil. Odam ozro oylash kere bizda Pogba yoki Bruno kabi superimiz yoq nari borsa Pulishich ga tayandik lekin hozi biz uladan yuqoridamiz
+13   
14 июл 02:05:51
Muxammad-ali MUFC
Tan olish kerak ,bugun MYU g'alabaga loyiq o'ynamadi
+10   
14 июл 02:09:26
Polatbek87
Podadan oldin chang chiqarmasligimiz kerak edi essiz
+9   
14 июл 03:41:28
Tohirmix
Bechora myu shu vaziyatdaham Chelsidan pastda qoldiya CHELSEA N1 karillamaslik kerak ahvol shu ekanu vaybo maza qilinglar myuchilar Chelsi yutqazganida bayram qiluvdinglar endi biz bayram qilamiz internetdan shundoq statistikani ko'ringlar umumiy o'yinlarni statistikachilar Chelsea Chelsea Chelsea Chelsea Chelsea oreee ore ore ore
+7   
14 июл 02:25:01
Fozilxon Sultonov
kecha Chelaini o'ldi degan oh mani ukahonlarim
+7   
14 июл 02:11:00
Samarano
Myuda xali xamon 3-chi o'rin uchun shansi bor!
Chelsi Liver mexmoni bo'lsa, Lester Totenxemga boradi!
Muxumi CHL yo'llanmasi, xullas Chelsi va Manyu Chlga chiqishi tarafdoriman. Lesterdan ko'ra barqaror va tajribasi bor bularni.
+6   
14 июл 02:02:53
Rasul Naviyev
MYu bizning eng hurmatli raqibimiz. Myuni oldida qolganlari o'taversin. Brunoni topganingizdan hursandman kelin 70 80% Myu chila o'zlarindan ketib qoldilarin mana oqibat. Kecha Chelsini usyidan tinme kuldilarin. Ko'rdilarinmi oqibatni biz Chelsichila oyinni boshidan yozib tashamadin indame kuzattik. Barchasini olloh bilguchi sog' bo'lilar. Chelsi muhlisi
+5   
14 июл 02:48:47
CH E L S E A
Chelsea ustidan kulib tashlaganlarga alangali salom yölliymiz...
+5   
14 июл 00:28:30
REAL MADRID
Даврон Файзиевга қойил! Бунақа сеҳрли гапларни қаёқдан топаркин-а?! Шубҳасиз, №1 шарҳловчи!
+5   
14 июл 00:25:37
REAL MADRID
Ҳақиқий МЮ қайтгани рост бўлсин. Олғааааа!!!!!
+4   
14 июл 05:10:48
Shakirov
biza liverdan yutqazgan tqdirimizda xam, norvich bilan wolwesni yutsak unaqasiga xam bunaqasiga chl ga chiqarkanmiz, olg'a chelsi!
+4   
14 июл 02:02:00
Özil10
Kotta qilib ch.... b qoydi essiz 3 o’rin
+4   
14 июл 02:00:40
Otabek Manchester United
Ex Manchesterrrrrr 3-õringa kõtarilasan degandima afsus endi juda qiyin bõladi
+4   
14 июл 01:32:14
JonesMU
Bosimni kuchaytirmasa o'yin oxirida Soton gol urib qoyishi mumkin
+4   
14 июл 01:14:48
Muzrobshoh
Бушашиб колди МЮ. Давай, охиригача уйна
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг