Исак антирекорд ўрнатди

Sherzod Nurmatov
30 авг 2026, 21:14
29 август куни “Ливерпуль” АПЛ 2-тури доирасида “Ноттингем” билан дуранг ўйнади (2:2).

“Қизиллар” ҳужумчиси Александер Исак бошланғич таркибда майдонга тушди.

26 ёшли швециялик футболчи 90 дақиқа ичида тўпга 13 марта тегинди. “Opta” статистик сервиси хабарига кўра, бу мерсисайдликлар сафида 2003/04 йилги мавсумдан бери АПЛ ўйинларидаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Шунга қарамай, учрашувнинг 60-дақиқасида Исак гол урди. Бу унинг жорий мавсумдаги илк голи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›