

Ўйин ҳақида: “Аввало, “Суғдиёна” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўз ўйинимизга тўхталадиган бўлсам, айрим футболчилар баҳсга 100% тайёр эмасдек туюлди ва бу ўйинда ҳам яққол сезилди. Шунга қарамай, мукаммал даражага чиқиш учун жамоа сифатида ҳали кўп ишлашимиз керак.
Ҳозирча вақт бироз тиғиз, тақвим зич. Бироқ бу ҳам ижобий жиҳатга эга — ўйинлар кўплиги сабаб ротация бўляпти ва деярли барча футболчиларга имконият берилмоқда. Аммо бу имкониятдан ким қандай фойдаланаётгани — бу алоҳида масала.
Бугун аниқ айтиш мумкинки, футболчилар ўйинга тўлиқ киришиб кета олишмади. Лекин бу футбол — ҳар доим ҳам бир хил натижа бўлавермайди, ҳар доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди. Қайси жамоа бўлишидан қатъий назар, бу табиий ҳолат, баъзида юксалиш бўлади, баъзида пасайиш. Ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради.
Шахсан ўзим ҳам масъулиятни ҳис қиламан — балки айрим хатоларга йўл қўйгандирман. Энг муҳими, биз бир жамоа бўлиб ишлашда давом этишимиз керак. Ишонаманки, вақт ўтиши билан жамоамиз янада яхшиланади ва ижобий ўзгаришлар бўлади”.



