Англия сўнгги 5 та ўйинда: 1 та гол, 3 та мағлубият. Бунақаси анчадан бери бўлмаганди
24 сен 2022 08:45
Янгиликлар
Англия сўнгги 5 та ўйинда: 1 та гол, 3 та мағлубият. Бунақаси анчадан бери бўлмаганди
Англия терма жамоаси сўнгги 5 та ўйинда умуман ғалаба қозона олмади.
Гарет Саутгейт жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Италияга ютқазиб (0:1), B лигага тушиб кетди.
Инглизлар сўнгги 5 та ўйинда 3 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этишди.
Англия бу оралиқда Венгрияга икки марта ва Италияга ютқазди. Германия ва Италия билан дуранг қайд этилди.
Ушбу ўйинларда Саутгейт жамоаси биттагина гол урди. Англия 2014 йилдан буён илк маротаба 5 та ўйиндан иборат ғалабасиз серия қайд этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар