Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам
26 ноя 2025 00:42
Янгиликлар
Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам
ФИФА 2026-йилги Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш саватчаларини тақдим этди.
Турнирда 48 та жамоа иштирок этади, улар 12 та гуруҳга бўлинади - ҳар бир гуруҳда 4 тадан миллий жамоа бўлади. Гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтади.
Жаҳон чемпионати лей-офф босқичида теннис мусобақаларига ўхшаш сетка тизими қўлланилади: ФИФА рейтингида биринчи икки ўринни эгаллаган жамоалар (Испания ва Аргентина) сетканинг қарама-қарши томонларига жойлаштирилади. Худди шу ҳолат мос равишда 3- ва 4-ўринларни эгаллаган Франция ва Англия терма жамоаларига ҳам тегишли. Шундай қилиб, агар бу жамоаларнинг барчаси ўз гуруҳларида ғалаба қозонса, ярим финалгача учрашиш имконияти бўлмайди. Испания - Аргентина ва Франция - Англия жуфтликлари фақат якуний финал ўйинидагина бўлиб ўтиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар