UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  3 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  2 20:12Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 3:0 (матнли трансляция)  15 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:0 (матнли трансляция)  94 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  14 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди Янгиликлар

Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди

Британия футболи афсонаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ юлдузи Дэвид Бекхэм рицарлик унвонига эга бўлди.

50 ёшли спортчи расмий топшириш маросими учун Букингем саройида меҳмон бўлди.

Мукофот Бекхэм учун 14 йиллик кутишнинг кульминацияси бўлди: у биринчи марта 2011 йилда рицарлик унвонига номзод бўлган ва 2025 йил ёзида қирол Карл III нинг туғилган куни муносабати билан қироллик мукофотларининг расмий рўйхатига киритилган.

Бeкхэм маросимга рафиқаси Виктория — энди леди Виктория Бекхэм ва онаси Сандра билан келди. Тақдирлаш маросимининг ўзи Виндзорда бўлиб ўтди: қирол Бекхэмнинг елкасига қилич билан тегди ва шу онданоқ у сэр Девид Бекхэмга айланди.

Дэвид спорт ва хайрия соҳасидаги улкан хизматлари учун рицарлик унвонига лойиқ кўрилди. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида UNICED билан ҳамкорлик қилиб келган ва 2012 йилги Лондон Олимпиадаси ташкилотчилигида муҳим роль ўйнаган.

Бекхэм учун бу шунчаки унвон эмас, бу болалик орзусининг амалга ошиши. Ёшлигида у кўпинча бувиси ва буваси билан бундай мукофотлаш маросимларини томоша қилиб келган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика