

Кеча Саудия Арабистоннинг "Ал Ҳилол" жамоаси "Ал Шорта"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва очколар сонини 15 тага етказиб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Шунингдек, БААнинг "Ал Ваҳда" жамоаси кеча "Ал Садд"ни мағлуб этди ва улар ҳам кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.
Эслатиб ўтамиз, юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф" ушбу турда "Трактор"га мағлуб бўлди ва ҳозирча гуруҳда битта ҳам очко олмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
Турнир жадвали билан танишинг:




