

"Мен аввалги баҳсга нисбатан 10 нафар бошланғич таркиб футболчисини ўзгартирдим? Агар ғалаба қозонганимизда, бу баъзи муаммоларни енгиллаштиради, лекин тан олишим керак: эҳтимол мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим. Тиғиз тақвим билан биз ҳар икки ёки уч кунда ўйнаймиз. Шунинг учун, ротация зарур, аммо натижа шуни кўрсатадики, жуда кўп ўзгаришлар ҳам ортиқчалик қилиши мумкин", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола АПЛда “Нюкасл Юнайтед”дан учралган мағлубият (2:1)дан сўнг асосий таркибда майдонга тушган 10 нафар футболчисини кечаги баҳсда захирада қолдирди. Иккала ўйинда ҳам фақатгина Нико Гонсалес асосий таркибда майдонга тушди.



