Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди

Khoja
16 ноя 2025
Англиялик ҳужумчи Харри Кейн ЖЧ-2026 ҳақида фикр билдирди.

Англиялик ҳужумчи "Бавария"даги шериклари билан олдиндаги мундиал ҳақида кўп гаплашишини айтди.

“Албатта, Франция. Майкл [Олиссе] билан яхши тил топишамиз ва келаси ёзда воқеалар қандай кечиши ҳақида ҳазил қиламиз. Упа [Даио Упамеcано] билан ҳам худди шундай. Германия турнирда узоққа боришни истайди. Буни немис шерикларим билан суҳбатдан билиб олсак бўлади.

Менимча, орамизда соғлом рақобат бор; биз жаҳон чемпионатида ким ғалаба қозониши ҳақида ҳазил қиламиз. Бу ҳар бир клубнинг бир қисми ва мен бу суҳбатлардан завқланаман, айниқса Майкл билан”, - деди Кейн.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com