UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Африка кубоги. Нигерия Тунисга ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 02:52Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Алавес"ни мағлуб этди  18 02:42А Серия. "Милан" — "Ювентус" ўйинида ҳисоб очилмади  0 02:40Лига 1. ПСЖдан йирик ғалаба, Рамос гол урди  9 01:14Ўз тенгқурлари ичида фақатгина бир футболчи Мбаппе ва Холанд билан бир поғонада бормоқда  4 00:47Футзал. Евро-2022. "А" гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилди  2 00:20Африка кубоги. Илк чорак финалчи пенальтилар сериясида аниқланди  3 00:11Ла Лига. "Алавес" — "Барселона". Асосий таркиблар маълум  34 00:03Лига 1. ПСЖ — "Реймс". Рамос асосий таркибда!  10 00:00А Серия. "Рома" "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади  21 23:49А Серия. "Милан" — "Ювентус". Асосий таркиблар маълум  9 23:30АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  62 23:27Бундеслига. "Бавария" "Герта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:11Африка кубоги. Нигерия – Тунис. Таркиблар маълум  3 22:58Бензема "Реал" таркибида илк маротаба пенальтидан фойдалана олмади  18

Англия академияларининг 90% тарбияланувчилари АПЛда ўйнамайди. Нега?! Янгиликлар

Англия академияларининг 90% тарбияланувчилари АПЛда ўйнамайди. Нега?!

Футболчиларнинг 70 фоизи профессионал шартнома имзоламайди.

АПЛ ўз тарбияланувчилари ҳақидаги ажойиб статистикани тақдим этди: аниқланишича, мамлакатнинг энг яхши академияларида шуғулланган 97% ўйинчилар (21 ёшдан 26 ёшгача) Премьер-лиганинг бирорта ўйинида иштирок этмаган экан.

Кўплаб футболчилар у ерда 10 йилдан ортиқ ўйнашини ҳисобга олсак, кўрсаткичлар қувонарли аҳволда эмас — 8 ёшда келиб, 18 ёшгача фаолият юритишади.


70% йигитлар Англиянинг профессионал клублари билан шартнома имзолай олмайдилар

Лига 1995 йил 1 сентябрь — 2000 йил 31 август вақт оралиғида туғилган 4109 нафар футболчининг фаолиятини таҳлил қилиб кўрди. Уларнинг ҳар бири академиянинг биринчи категориясида тўп тепган. У ерда Премьер-лиганинг деярли барча клублари бор эди: "Ман Сити", "Челси", "Ливерпуль", "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ман Юнайтед". Маълум бўлишича, 70% тарбияланувчилар инглиз профессионал жамоалари билан битим туза олмаган. Уларнинг фақатгина ҳар ўнинчи футболчидан биттаси Англиянинг 4 олий лигасидан бирида 20тадан ортиқ ўйин ўтказган.

Европанинг бошқа топ-лигаларига қараганда, АПЛ ёш ўйинчиларга камдан-кам ҳолларда ишонч билдиради.

Аммо бунинг яхши томони ҳам бор. Агар фақат 2017-2019 йиллар элита академиялар сафида тўп тепган 16 ёшли ўйинчилар мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, деярли 80%и профессионал битим имзолаган (ёки уларнинг ёшлар клублари шартнома муддатини узайтирган).


Академиядан четлатилган ўйинчиларда кўпинча психологик муаммолар кузатилади. Клублар эса улар ҳақида унутиб юборади

Инглиз элита академиялари ўйинчиларининг ривожланиши учун улар "юқори даражадаги футболчи етиштириш режаси" (Elite Player Performance Plan "ЕPPP") деб номланган махсус дастурни қабул қилишди. Уни 10 йил аввал 72 клуб билан келишган ҳолда ишга туширишди.

Академия ўйинчилари билан ишлашда зарур бўлган 11та тамойил "EPPP"га қўшилди: клубдан талаб қилинадиган нарса — тарбияланувчилар сони ва сифатини ошириш, уларга ўйин вақтида кўпроқ имконият бериш. Лекин бу ҳужжатга бўлган ишонч аста-секин сўниб борди: скептикларнинг фикрича, "EPPP" ёшларнинг ривожланишига умуман ёрдам бермайди. Режага бўлган асосий эътироз: у шунчаки маслаҳат характеридаги ҳужжат бўлиб, футбол билан омади юришмаганларга амалда ҳеч қандай ёрдам бермайди. Бу эса катта муаммо.

Энг яхши академиялардан четлатилган (ёки битириб, шартномасиз қолган) йигитлар кўпинча психологик муаммоларга дуч келади. Британиянинг "ITV News" телекомпанияси маълумотларига қараганда, ўша футболчиларнинг 75%и клуби томонидан қўллаб-қувватланаётганини ҳис қилмаган экан.

Футболчилардан бири шундай деган: "Сиз доим "навбатдаги шартномани имзолай оламанми ёки йўқми" деган ўй-ҳаёл билан юрасиз. Вақтингизнинг асосий қисми келгусидаги режалар ҳақида эмас, балки хавотир билан ўтади". 

Кимнидир биринчи жамоасидаги рақобат тўхтатади: "Ажойиб имкониятлар йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлади. Шартнома тузишга эришганингизда, мақсадга етишимга оз қолди деб ўйлайсиз. Кейин эса мавсумолди босқич бўлади ва позициянгиздаги яна 4 ўйинчига кўзингиз тушади. Шу паллада улар билан тенглаша олмайман деган фикр сиз учун ўтиб бўлмас тўсиққа айланади".


"Ливерпуль"да эса ҳаммаси бошқача: улар барча тарбияланувчиларга ғамхўрлик қилишади ва таълим (нафақат футбол) борасида ёрдам беришади.

Соғлом тизим бўйича мисол ҳам бор. "Ливерпуль" икки йил аввал академиядаги барча собиқ ўйинчиларининг карьерасини кузатиб борадиган махсус лойиҳани тақдим этди. Раҳбар Фил Роско ота-оналар билан суҳбатлашиб туради ва доим ўқувчилар яхши ўқишини назорат қилади.

"Эртами ё кечми, ҳар бир футболчи академиядан кетади, — дейди Роско. — У "Ливерпуль" асосий таркибида ўйнайдими ёки бошқа ердами, бу муҳим эмас. Биз узоқ йўлни биргаликда босиб ўтдик. Агар биз болага ривожланишида ёрдам берсак, нега уёғига ҳам кўмаклашмаймиз?!"

Клубда тарбияланувчилар базаси яратилган. Базага нафақат охирги йиллардаги йигитлар, балки 10-15-20 йиллар аввал "Ливерпуль"дан кетган футболчилар ҳам қўшилган. Аввалига улар ўртасида сўров ўтказилди: академия ҳақида таассуротлари, тилаклари, янги йўналиш борасида фикр ва ғоялари. Тарбияланувчиларга улар қандай қилиб клуб билан алоқага чиқишлари мумкинлиги ва бу борада уларга қандай ёрдам берилиши тушунтирилди.

Ҳозир "Ливерпуль"дан кетадиганларга яна бир йўл тақдим этилди: мураббийлик бўйича таҳсил олиш ёки университетга кириш. 

Роско 2020 йилнинг май ойида клуб сайтига интервью берди. Филнинг сўзларига қараганда, ўша пайтлар дастурдан фақат 2 нафар тарбияланувчи фойдаланган: улардан бири 2015 йил академиядан кетган, бироқ мураббийлик фаолиятини бошлашни истаб, ўша пайтда деярли УЕФА B категориясидаги лицензияга эга бўлган. Иккинчиси эса "Ливерпуль"дан Лига 1 жамоасига ўтган, аммо у ерда омади юришмаган. Ҳозирда эса жонажон клуби унга инглиз клубларидан бирига ўтишида ёрдам бермоқда.

"Ливерпуль"нинг тутган йўли бошқа клубларни ҳам илҳомлантиришига ишонгингиз келади. Нафақат АПЛ клублари, балки...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+2   
12 янв 16:56:16
Ali Aliyev
Ливерпуль сунгги йилларда академиядан чиқган футболчилар сотувидан яхши фойда курди
РАХИМ СТЕРЛИНГ 49 МЛН £
ДЭННИ УОРД 14 МЛН £
ДЖОРДОН АЙБ 15 МЛН £
Джонджо Шелви 8 млн £
Райян Брюстер 23 млн £
Райян Кент 7 млн £
Тайво Авонийе 6,5 млн £
+1   
12 янв 16:06:38
Шейх окен
Нозимахон Ливерпуль хар томонлама любой клубга урнак булади буни билиб туриб кути тутаб яшаётганлар дафига бекор мактабсизда Ливерпуль ни канчадан канча гнидалар негативн фикр ёзолмай кутини чангаллаб юрибти )))
   
13 янв 21:34:49
LIVERPOOL N1 F
Дуне тарихидаги энг буюк клуб Ливерпул
   
13 янв 07:55:19
Шейх окен
998972939902 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Trrreeee It
Дадени айтасан тшундими итан боган
   
12 янв 21:03:30
Шейх окен
998972939902 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ornak bolayotgan klubingda oz akademiyasidan chiqqan nechta fudbolchi bor. Shunchaki osmonlarga kotarormagin.Lyuboy klubgamish Negativmas Haqiqat bu Bir gap Angliyada Eng kuchli akademiya Chelsiga tegishli.
Орканг ёмонам ёнибтию маколани укиб и мани комментимга бечора калампир тиквол челсийинга хойям
   
12 янв 16:43:00
998972939902
Шейх окен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нозимахон Ливерпуль хар томонлама любой клубга урнак булади буни билиб туриб кути тутаб яшаётганлар дафига бекор мактабсизда Ливерпуль ни канчадан канча гнидалар негативн фикр ёзолмай кутини чангаллаб юрибти )))
Ornak bolayotgan klubingda oz akademiyasidan chiqqan nechta fudbolchi bor. Shunchaki osmonlarga kotarormagin.Lyuboy klubgamish Negativmas Haqiqat bu Bir gap Angliyada Eng kuchli akademiya Chelsiga tegishli.
-2   
12 янв 21:14:13
998972939902
Шейх окен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Орканг ёмонам ёнибтию маколани укиб и мани комментимга бечора калампир тиквол челсийинга хойям
Trrreeee It
-2   
12 янв 20:11:47
Shakirov
angliyada eng kuchli akademiya chelsida buni xamma biladi.
-2   
12 янв 19:07:23
Mirali
Qayerdan oldilar buni Hozir Angliyada Chelsi, Man city akademiyalari kuchli hamma biladiku
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика