

34 ёшли футболчи “Ковентри” шарафини мавсум сўнггига қадар ҳимоя қилади. Айегбени янги жамоасида 22-рақам остида ҳаракат қилади. Клуб турнир жадвалида 30-турдан сўнг 21 очко билан сўнгги ўринда боряпти.
Айегбени фаолияти мобайнида Англиянинг “Портсмут”, “Мидлсбро”, “Эвертон” ва “Блэкберн” клублари сафида тўп тепган. Нигерия терма жамоаси таркибида 50дан зиёд учрашувда майдонга тушган.




