Андрей Микляев: “Нефтчи” катта иштиёқ билан ўйнади”
03 ноя 2017 21:47
Янгиликлар
Андрей Микляев: “Нефтчи” катта иштиёқ билан ўйнади”
– Учрашув жанговор руҳда кечди. “Нефтчи” жамоаси хар бир ўйинда жиддий курашаётганига гувоҳи бўляпман. Бугун “Нефтчи” мухлислари ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаши натижасида “Локо” ўз ўйинини тўлиқ намойиш эта олмади. Иккинчи бўлимда яхши футбол кўрсатишимизга қарамай, вазиятларни голга айлантира олмадик.
“Нефтчи” жамоаси бугун катта иштиёқ билан ўйнади. Фарғоналиклардан бундай ўйин кутмагандим. Балки мана шундай ўйин мавсум бошида кўрсатилганда, ҳолатлари анча яхши бўлар эди деб ўйлайман.
ЎФФнинг янги қарори ? Ҳа бундай ўзгариш бўлиши ҳақида мавсум аввалида клублар огоҳлантирилиши керак эди. Қуйи поғоналардаги жамоаларнинг вазиятини тўғри тушуниб турибман. Шу сабаб, бу мавзуда тўлиқ фикр билдиришим қийин, – деди “Локомотив” устози.
“Нефтчи” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар