UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  1 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  1 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  1 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  2 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  8 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  18 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  10 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  5 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  9 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  5

Андрей Микляев: "Бунёдкор" ҳимояда тартибли ўйнади" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Бунёдкор" ҳимояда тартибли ўйнади"

Олий лиганинг 15-тур доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Бугун жуда муҳим беллашув бўлиб ўтди. Давранинг сўнгги баҳсида иккита етакчи жамоалар тўқнаш келишди. Учрашув қиймати юқори бўлгани учун жамоалар эҳтиёткорона ўйин намойиш этишди. "Бунёдкор" ҳимояда яхши, тартибли ўйнади. "Бунёдкор" ва "Локомотив" жуда ноқулай об-ҳавода ўйнади. Шу боис бугунги бир очко билан ҳар иккала жамоани табрикласа бўлади. Футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ, улар жуда иссиқ ҳавода майдонда бекор ўтиришмади. Ҳаракат қилишди.

Давралар оралиғида жамоани ҳужум чизиғида кучли футболчини олиб келишни режалаштиряпмиз. Ҳозирча битта ўрин бўш турибди. Аниқ бир номзод йўқ. Жамоани селекция ишлари давом этмоқда. Шоҳруз Норхонов? Бу футболчи ҳозирча бизнинг қизиқишларимиз доирасида эмас. Менимча, Норхоновни "Бунёдкор" олса керак.

Неманья Яничични ҳозир қўйиб юборганмиз. Яничич ўз юртида даволаниш, тикланиш жараёнларини ўтказмоқда. Неманья оғир жароҳатдан сўнг анча вақт ўйин амалиётисиз қолди. Ҳимоячи Минскдаги йиғинда сафимизга келиб қўшилади. Легионер ҳужумчи? Излаяпмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика