Андрес Иньеста: "Яна бир бора Месси қаршисида шляпамни ечаман"

Aslanov Jasurbek
7 май 2015
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Бавария"га қарши учрашувдан (3:0) сўнг, жамоадоши Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Биз кўпроқ тўп билан ҳаракатланишга уриндик. Сўнгги дақиқаларда мақсадимизга эришдик. Месси бошқа ҳеч ким қила олмайдиган ишларни амалга оширяпти. Бундан фақат роҳатланиш мумкин. У жамоанинг ғалабасига катта хисса қўшди. Яна бир бора Месси қаршисида шляпамни ечаман. Ҳозирча ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Финалга чиқиш учун, Мюнхенда ҳам яхши ҳаракат қилишимиз зарур" - дейди Иньеста.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru