

"Мен Буффон билан бирга 15 йил тўп сурганимдан бахтлиман. Бу борада омадли инсонман дея оламан. Буффон ноёб дарвозабон. Балки Жижи футбол тарихидаги энг кучли дарвозабон бўлиши ҳам мумкин. Унинг машғулотларда қандай ишлашини кузатиш жуда мароқли. "Ювентус" жуда яхши ўйнади ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Ҳар бир ўйинга ҳар хил ёндошиш керак. Асосийси хато қилмаслик керак", - дейди Пирло.



