UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  4 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  8 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг Янгиликлар

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг

Айни пайтда қишки таътилда бўлган “Андижон” 2024 йилги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқда.

Янги чемпионатга ҳозирлик кўриш жараёнида хориж йиғини жуда муҳим аҳамият касб этади ва шунга биноан “Бургутлар” бу сафар ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши режалаштирилган. 


Жумладан, 24 январдан 14 февралгача ташкиллаштириладиган Туркия йиғини мобайнида "бургутлар" 7 та халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши кўзда тутилган. Эътиборлиси, жамоанинг спарринг-рақиблар сифатида кучли клубларга қарши майдонга тушиши албатта қувонарли. Ҳозирга қадар “Андижон”нинг Анталия йиғинидаги 3 та рақиби маълум бўлди.


1 февраль. ЦСКА (Россия) – “Андижон”


Кучли ва номдор рақиб. Кўплаб совринларни ютган ЦСКАга ортиқча таъриф шарт эмас. Россия премьер-лигасида қишки танаффус бошланган. “Армиячилар” мусобақа жадвалида 28 очко билан ҳозирча 8-ўринда. Владимир Федотов бош мураббийлик қилаётган жамоа сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётганидан яхши хабардорсиз. Таниқли дарвозабон Игорь Акинфеев сардорлигидаги клубга қарши бўлажак ўйин жамоа учун ҳар томонлама фойдали бўлиши шубҳасиз. Бу каби беллашувлар ҳар доим ҳам бўлавермайди.  


4 февраль. “Андижон” – “Черноморец” (Украина)


"Андижон"нинг кейинги рақиби Украина премьер-лигаси вакили ҳисобланган Одессанинг “Черноморец” клубидир.  Ҳозирда Украина чемпионатида ҳам қишки танаффус юзага келган. “Черноморец” 10 декабрь куни 17-тур доирасида “Колос”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколарини 22 тага етказди ва 8-ўринга кўтарилди. Кейинги тур учрашувлари 2024 йилнинг февраль ойи охирларида давом эттирилади. Унгача эса Роман Григорчук бош мураббийлигидаги “Черноморец” клуби ҳам қишки тайёргарлик жараёнларини олиб борадилар ва Анталия йиғин доирасида “Андижон”га қарши назорат баҳсида майдонга тушишади.


12 февраль. “Андижон” – “Александрия” (Украина)


“Бургутлар”нинг навбатдаги рақиби ҳам Украина премьер-лигаси жамоасидир. Бу сафар “Александрия”га қарши назорат учрашуви ўтказилади. Бу клуб Украина чемпионатининг 11 декабр санасида 17-тури доирасида сафарда “Металлист 1925” жамоасини 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада 16 очко билан 11-поғонага чиқиб олди. 


“Александрия” клубини ҳозирда 42 ёшли мутахассис Руслан Ротань бошқариб бормоқда. Ўз вақтида Украина миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Руслан Петрович футболчи сифатида “Днепр”, “Славия”, “Динамо” Киев сингари клубларда тўп сурган. Ротань айни пайтда параллел равишда Украина олимпия терма жамоаси устози ҳам саналади.


“Андижон” жамоаси юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Анталияда 7 та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган ва уларнинг бўлажак 3 та рақиби ҳақида таништириб ўтдик. Маълум бўлишича, Александр Хомяков бошчилигидаги андижонликларнинг бошқа рақиблари ҳам номдор клублар бўлиши кутилмоқда. Режа бўйича Туркияда асосан кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Тез орада қолган рақиблар ҳам маълум бўлади. Бизни кузатишда давом этинг!


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика