Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди

Mirjalol Normatov
3 янв 2026
"Андижон" матбуот хизмати Элбек Саматов клубдаги фаолиятини спорт директори сифатида давом эттиришини маълум қилди.

“Андижон” футбол клубининг равнақи йўлида садоқат ва матонат билан меҳнат қилган бош директор Элбек Саматов янги мавсумдан эътиборан спорт директори лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Элбек Абдурауф ўғли 2023 йилнинг 31 октябрь санасида бош директор лавозимида ишга киришди ва унинг бошчилигида “бургутлар” тарихда илк маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Клубнинг инфратузилмаси, унинг брендини оширишда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди ва мухлисларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди. 

Биз Элбек Саматов бошқа лавозимда ҳам самарали иш олиб боришига тилакдошмиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати