Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади

Alisher Ostonov
3 янв 2026
“Нефтчи” Анталиядаги мавсумолди йиғини доирасида “Қорабоғ” билан ўйнайди.

Баҳс 12 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида соат 16:00да бошланади. Фарғона клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, баҳс вақти ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Қорабоғ" ҳам "Нефтчи" каби ўтган мавсум ички чемпионатда ғолиб чиқди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати