"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди
03 янв 18:38
Янгиликлар
"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди
"Андижон" матбуот хизмати дарвозабон Элдор Адҳамов билан шартноманинг узайтирилганлигини маълум қилди.
"29 ёшли дарвозабонимиз Элдор Адҳамов 2020 йилдан бери “Андижон” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 2021 йилни қўқонликлар сафида бошлагач, ярим йилдан кейин яна жамоамизга қайтган ва шундан буён “бургутлар” аъзоси бўлиб келмоқда.
Адҳамов билан амалдаги шартнома узайтирилди ва у 2026 йилги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилишда давом этади.
Адҳамов “Андижон” таркибида шу пайтгача ҳаммаси бўлиб 81 та ўйин ўтказди ва 21 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.
Ишонамизки, янги мавсумда ҳам у жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар
08:20
Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди? 0
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Men Tokataevni bekor ketkazdi deb yuribman ekan..Yaxshi koramiz buyogiga omad Adxamov