"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2025
Бу ҳақда "Сурхон" матбуот хизмати хабар берди.

"Суннатуллоҳ Ҳамиджонов йил охиригача "Андижон" клубига ижарага берилди.

Жамоамиз ҳимоячиси ушбу мавсум охиригача ижара асосида "Андижон" сафида ҳаракат қилади. Ушбу келишув Feniks Football Agency кўмагида амалга оширилди", – дейилади хабарда.

24 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси ушбу мавсум термизликлар таркибида 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати