UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  19 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда финалга чиқди! Янгиликлар

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда финалга чиқди!

Айни дамда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида болалар ўртасида халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилоятининг Шўрбулоқ даҳсида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати” жамоаси ҳам бевосита иштирок этмоқда. 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон жамоасидан ташқари Россия ва Қозоғистон давлатларидан ҳам жамоалар қатнашмоқда.
Чемпионатда жами 12та жамоа икки гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун курашмоқда. Маълумот учун “Андижон ИФМИ” жамоасига бош мураббий Шохрух Ишанов ва мураббий Лочин Гулдаев бошчилик қилмоқда.
“Андижон ИФМИ” жамоаси ўз гуруҳидаги сўнгги ўйинини Чимкентнинг “Ордабаси” жамоасига қарши ўтказди. Эътиборлиси мезбонларга қарши баҳсда ҳам мағлубиятга учрамаган андижонликлар 11 очко жамғариб,  ўз гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиб, ярим финалда ўйнаш хуқуқига эга бўлди. Ўз олдига финалга чиқишни асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган “Андижон ИФМИ” жамоаси ярим финалда Москанинг “Спартак” футбол клуби мактаби тарбияланувчиларини 3:2 ҳисобида таслим этиб, финалга йўлланма олди. Энди эртага вакилларимиз финалда гуруҳдаги таниш рақиб бўлган Чимкентнинг “Ордабаси” футбол клуби тарбияланувчиларига қарши баҳс олиб боришади. Умид қиламизки, андижонликлар финалда ҳам ижобий натижа қайд этиб, юртимизга Кубок билан қайтади.  
Вакилларимиз турнирдаги иштирокини бошлаб юборди ва ҳозирча учта ўйин ўтказиб, шуладан иккитасида ғалаба ва битта баҳсни нурсиз дуранг билан якунлади.


“А” гуруҳида “Андижон-ИФМИ”нинг қайд этган натиажалари:
“БИК-академия” – “Андижон-ИФМИ” 0:0
“Андижон-ИФМИ” – “Сайрам-футбол мактаби” 2:1  
“Андижон-ИФМИ” – “ЮКО” ФК 2:0
“Ордабаси” – “Андижон-ИФМИ” 1:1

Ярим финал
22.10.2017йил

“Спартак”(Москва) – “Андижон-ИФМИ” 2:3

Финал
23.10.2017 йил
“Ордабаси” (Чимкент) – “Андижон-ИФМИ”

“Андижон-ИФМИ” таркибида Қозоғистондаги халқаро турнирда қуйидаги футболчилар иштирок этмоқда:
Асилбек Тожиддинов, Файзулло Нурмуҳаммедов, Шохжаҳон Икромов, Абубакир Режабов, Абдусамат Ҳамиджонов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Омад Турсуналиев, Фазлиддин Зуҳридинов, Раҳматилло Иззатуллаев, Б.Абдумамитов, Раҳматилло Каримов, Иззатилло Абдумаликов, Ўктам Абдумаликов, Р.Тўрабоев, Оятилло Нўмонов, Азизбек Усмонов, Ҳамидилло Каримов, Зайниддин Ҳамробоев.  


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика