UZ

Сўнгги янгиликлар

01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  0 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  3 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   10 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4

“Андижон” Бахтиёр Ашурматов билан дўстона хайрлашди Янгиликлар

“Андижон” Бахтиёр Ашурматов билан дўстона хайрлашди

“Бунёдкор” билан ўйиндан сўнг жамоа аъзоларига бир кунлик дам берилганди.

Бугундан яна футболчилар жамоа қароргоҳида йиғилди. Тушликдан сўнг мажлислар залида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нишонов Муҳаммаджон Содиқжонович олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад, мураббийлар штабида юз берган ўзгаришларни футболчиларга маълум қилиб, биринчи давранинг қолган иккита ўйинида ижобий натижа қайд этиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек йиғилишда "Андижон" клуби вице-президенти Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович ҳам сўз олиб, йигитларга бўлган ишончи юқори эканлигини билдирди ва яқин орада қийин вазиятдан чиқиб кетишини таъкидлади.

Футболчилардан эса Анвар Бердиев, Иброҳим Отахонов ва Турсунбой Ҳусанов ҳам ўз фикрларини билдириб, раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини айтиб, шунга монанд майдонда жиддий курашиб, қуйи поғоналардан жамоани олиб чиқиб кетишга харакат қилишларини таъкидлади.

Бунгача жамоа бош мураббийи сифатида фаолият юритган Бахтиёр Ашурматов билан клуб дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди. Шу ўринда Бахтиёр Аъзамовичга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган холда, кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Эндиликда вақтинчалик бош мураббий сифатида Виталий Легай иш олиб борадиган бўлди. Бунгача “Андижон” ёшлар жамоасида самарали фаолият юритиб келган маҳаллий мутахассисга яна бир андижонлик мураббий Ориф Маматказин вақтинчалик ёрдам бериб боради. Дарвозабонлар билан эса Сервер Эсетов ишлайдиган бўлди. Ушбу мураббий учун “Андижон” жамоаси бегона эмас. Боиси Эсетов илгари футболчи сифатида маълум муддат “бургутлар” шарафини ҳимоя қилган ва ўтган йили айнан жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритганди.

“Андижон” ёшлар жамоаси билан эндиликда Ёдгор Хурхонов иш бошлайдиган бўлди. Бунгача вилоят футбол лицей-интернатида ёш болаларга устозлик қилиб келган Хурхоновни ҳам ўз вақтида футболчи сифатида “Андижон” шарафини ҳимоя қилганини айтиб ўтиш керак. Унга Расул Раҳмонов ёрдам беришда давом этади. Оғир жарохат сабаб футболчилик фаолиятига якун ясашга қарор қилган Раҳмонов мана бир неча ойдан буён “Андижон” ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келмоқда.

Бугун “Андижон”нинг кечки машғулоти янги мураббийлар штаби қўли остида ўтганини айтиш лозим. Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг навбатдаги турида жамоамиз шанба куни Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика