"Андижон" 1 ойдан бери гол ура олмаяпти
25 сен 2016 16:20
Янгиликлар
"Андижон" 1 ойдан бери гол ура олмаяпти
Шундай қилиб, "бургутлар"нинг олий лигадаги голсиз серияси учта ўйинга етди.
Охирги марта "Андижон" футболчиси 26 август куни олий лиганинг 20-турида "Бухоро"га қарши ўйинда гол урганди. Ўшанда "Андижон" 1:4 ҳисобида ютқазган, мезбонлар ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев 86-дақиқада тўп киритганди.
Кейинги учта ўйиннинг ҳеч бирида Ориф Маматказин шогирдлари рақиб дарвозасига йўл топа олишмаяпти.
21-турда Жиззахда "Сўғдиёна"га имконият бой берилди - 0:1. Сўнгра "Соғлом Авлод"да "Насаф" билан нурсиз дуранг қайд этилди - 0:0. Ниҳоят кеча "Машъал" билан баҳсда 0:5 ҳисоби ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот учун, ушбу мавсумда энг узун голсиз серия айнан "Андижон"га тегишли. Жамоа 12-турдан 15-турга қадар кетма-кет 4та учрашувда гол ура олмай антирекорд қайд этганди.
"Бургутлар" 24-турни 1 октябрь куни ўз уйида "Қизилқум"га қарши ўтказишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар