UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  0 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  2 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5

Анчелотти: "Гвардиоланинг гапларига қўшиламан" Янгиликлар

Анчелотти: "Гвардиоланинг гапларига қўшиламан"

Карло Анчелотти Пеп Гвардиоланинг зич тақвим ҳақидаги гапларини қўллаб-қувватлади.

Мавсум стартида "Манчестер Сити" устози бир неча бор тақвимни танқид қилган эди. Аввалига у қуйидаги гапларни айтган: "Йилдан-йилга ҳаммаси ёмонлашиб бормоқда, бу нима билан тугашини билмайман. Футболчилар қийналишмоқда, улар мавсумолди йиғиндаёқ жароҳатлар олишмоқда". Кейин у қўшиб бериладиган вақт ҳақида фикр билдирди: "Биз энди 110 дақиқа ўйнаяпмиз, Рождествогача 38та эмас, 43та учрашув ўтказяпмиз". Якунда у тақвимни оғир жароҳатлар билан боғлади: "Агар Куртуа ўйнай олмаса, унинг ўрнига бошқаси туша оладику, тўғрими? Милитао ёки Де Брюйнеми. Шоу давом этиши керак-ку".

"Гвардиоланинг гапларига қўшиламан. Улар ўйинлар сонини оширишмоқда, мураббий ва футболчилар фикри ҳисобга олинмаяпти.

Улар кўпроқ пул топиш учун сифат ўрнига сонни талашяпти. Бундан футболчилар азоб чекишади" - дейди "Реал" устози.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика