UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  1 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  6 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади Янгиликлар

"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади

Теглар :  Лиам Росеньор
Лиэм Росеньор ҳафта охиригача "Челси" бошқарувини қўлга олади.

Sky Sports нашрининг хабарига кўра, Энцо Мареска истеъфосидан сўнг "кўклар" устози вазифасини вақтинча бажариб турган Калум Макфарлейн чоршанба кунги "Фулхэм"га қарши ўйинда ҳам жамоага бошчилик қилади. У аввалроқ "Ман Сити"га қарши баҳсда (1:1) ҳам вақтинчалик мураббий сифатида ишлаган эди.

Кутилишича, Росеньор шанба куни Англия Кубоги 3-раунди доирасидаги "Чарльтон"га қарши ўйингача "Челси" бош мураббийи этиб тайинланади.

Лиам Росеньор ҳақида нималарни билиш керак?

Янги мураббий борасидаги қизиқарли маълумотлар ва унинг мураббийлик йўли билан танишинг:

  • Ёши ва келиб чиқиши: Лиам Росеньор 41 ёшда (1984 йилда Лондонда туғилган). У машҳур мураббий ва собиқ футболчи Лерой Росеньорнинг ўғли ҳисобланади.

  • Футболчилик фаолияти: Профессионал футболчи сифатида "Фулхэм", "Рединг", "Халл Сити" ва "Брайтон" каби клублар сафида 400 га яқин ўйин ўтказган. У асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида тўп сурган.

  • Мураббийлик фаолияти:

    • Мураббийликни "Брайтон" ёшлар жамоасида бошлаган.

    • Кейинчалик "Дерби Каунти"да Уэйн Рунининг ёрдамчиси ва вақтинчалик бош мураббий бўлиб ишлаган.

    • 2022-2024 йилларда "Халл Сити"ни бошқариб, жамоани Чемпионшипда 7-ўрингача олиб чиққан.

    • 2024 йил июль ойидан бошлаб "Страсбур" (Франция) бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.

  • Ютуғи: "Страсбур"ни Лиг 1 да 13-ўриндан 7-ўринга олиб чиқди ва жамоа билан Конференциялар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

  • Услуби: У замонавий, прогрессив футбол тарафдори ва ёш футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга. Масалан, жорий мавсумда "Страсбур" сафида Франция чемпионати тарихида илк бор старт таркибда фақат 2000 йилдан кейин туғилган 11 нафар футболчини майдонга тушириб, рекорд ўрнатган.

Лиам Росеньор "Челси"нинг Америкалик хўжайинларига тегишли бўлган "BlueCo" тизимидаги ("Страсбур" ҳам шу тизимга киради) муваффақиятли иши орқали Лондон клуби раҳбарияти ишончини қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
06 янв 08:39:52
Doniyorov Muhammad
Клуб эгаларига 4-5 ўринлар ёқмаяпти шекилли 10 таликдан чиқиб кетиш нияти буларни, Челсига тажрибали тренер керак
+1   
06 янв 05:11:51
1 1
Шу бечора одамни расми топилмадими сизларда админлар? :-D xD
+1   
06 янв 05:11:41
1 1
Шу бечора одамни расми топилмадими сизларда?админлар? :-D xD
+1   
06 янв 04:18:42
BEKSОFT
Xullas, bu ho’jayinlar bilan chempionlik yoki chempionlar ligasini yutish haqida o’ylash kerak emas
+1   
06 янв 02:06:41
Amirjon Azimkulov
Bildik bu murabbiy Myunig muxlisi ekanligini
   
06 янв 12:05:31
{ CHELSEA }
Omad...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика