Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди

Aslanov Jasurbek
6 янв 2026, 00:14
Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Миср — Бенин қарама-каршилиги якунига етди.

"Адрар" стадионида кечган баҳсда "фиръавнлар" қийинчилик билан ғалабани қўлга киритиб, чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Учрашувнинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди. 70-дақиқада Марван Аттия ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Жодел Доссу мувозанатни тиклаб, бенинликларга умид бағишлади.

Бироқ қўшимча таймларда Миср терма жамоаси ўз тажрибасини намойиш этди. 97-дақиқада Яссир Иброҳим жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, экстра-таймлар якунида жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ якуний нуқтани қўйди — 3:1.


Африка Миллатлар Кубоги-2025. 1/8 финал 

МИСР — БЕНИН 3:1 (қўшимча таймларда)

Голлар: М. Аттия (70), Я. Иброҳим (97), М. Салоҳ (120+4) — Ж. Доссу (83).

Миср: Эл-Шенави, Ҳани, Я. Иброҳим, Рабиа, Ҳамди, Аттия, Фатҳи, Одил, Салоҳ, Мармуш, Трезеге.

Бенин: Данжину, Уору, Вердон, Тижани, Роше, Имуран, Самаду, Тосин, Додо, Олайтан, Мунье.



Шу тариқа, 7 карра қитъа чемпиони бўлган Миср чорак финалга йўл олди. Энди улар Кот-д’Ивуар — Буркина-Фасо жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушишади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia